АПЛ. «Арсенал» «Эвертон»ни мағлуб этиб, «Манчестер Сити»га етиб олди
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигасининг 8-туридан ўрин олган учрашувда «Арсенал» ўз майдонида «Эвертон»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 7-дақиқасида Эзри Конса Виктор Дьёкерешнинг узатмасидан кейин ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Габриэл Магальяйнс Бен Уайтнинг голли узатмасидан фойдаланиб, лондонликларнинг устунлигини мустаҳкамлади.
Ушбу ғалабадан сўнг «Арсенал» очколари сонини 21 тага етказиб, аввалроқ «Астон Вилла»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган пешқадам «Манчестер Сити»га етиб олди. Тўплар нисбати бўйича ортда қолаётган «канонирлар» турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. 10 очкога эга «Эвертон» эса 9-поғонада жойлашган.
Кейинги турда «Арсенал» сафарда «Ливерпуль» меҳмони бўлади. Учрашув 1 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ