Антон фаолиятини Бундеслиганинг топ клубида давом эттиради

  • 22 Jun 05:36
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Шутутгарт" сардори Вальдемар Антон фаолиятини Бундеслиганинг бошқа бир клуби "Боруссия"да давом эттириши аниқ бўлди. 

Tecno

Фабрицио Романо хабар беришича, ҳимоячининг ўзи билан дортмундликлар келишиб олишди. Унинг 22 миллион евролик товон пули бор эди ва бу фаоллаштириладиган бўлди. Штутгартликларга бу маълум қилинди ва Евродан кейин 27 ёшли немис Дортмундга йўл олади.  

Антон 2020 йилдан бери "Штутгарт" сафида тўп тепиб келади. У сўнгги йилларда таркибнинг энг муҳим футболчиларидан бирига айланиб олди ва сардорлик боғичини қўлга киритди. 

Маълумот учун, якунига етган мавсумда Вальдемар жамоаси таркибида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та голда иштирок этишга улгурди.

 

Comments

You must be logged in to commet!