Англия суперклубларига бормайман!

CHERY AUTO

“Реал”нинг франциялик  иқтидорли ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга анчадан бери Англия Премьер-лигасининг энг қудратли клублари нишонида турибди.

Tecno

Хусусан, “Челси” клуби бу ўйинчини Мадриддан олиб кетиш учун “Қироллик клуби” ғазнасига 75 миллион евро тўлашга тайёр ва улар айни пайтда расмий таклифни шакллантириш билан банд.

Аммо Transfer News Live ва Defensa Central каби нуфузли манбаларнинг маълум қилишича, Камавинганинг жаҳоннинг энг мураккаб лигасидан бўлаётган чорловлар қизиқтиргани йўқ ва у фаолиятини “Реал”да давом эттиришни истаяпти.

Бундан ташқари, “Реал” бош мураббийи Хаби Алонсо ҳам Эдуардо Камавингани жамоада сақлаб қолишга қатъий қарор қилган, айниқса унинг “Барселона”га қарши ўйинда каталонияликларнинг асосий фигураси Педрига қарши аъло даражадаги ўйини бу мақсадни янада кучайтирди.

22 ёшли Эдуардо Камавинга “Реал”га келганидан буён жамоа сафида 189 та ўйинда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини беш бор ишғол қилган ва жамоадошларига 10 та голли узатма берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!