Англия клуби даҳшатли аварияга учраган юлдузи аҳволи ҳақида маълумот берди

  • 09 Dec 11:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Вест Хэм”нинг машҳур ҳужумчиси Майкл Антонио ўзининг қимматбаҳо машинасида автоҳалокатга учраб, қутқарув хизматлари ёрдамида қутқариб олингани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Tecno

Клуб матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифа орқали ўйинчининг ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот чиқарди.

- “Вест Хэм Юнайтед” Майкл Антонионинг авария оқибатида суяклари сингани туфайли операция қилинганини тасдиқлайди, - деб ёзди клуб матбуот хизмати.

Бундан ташқари, клуб шифокорлари ҳужумчининг аҳволини доимий назорат қилиб боради ва мухлисларни бу жараёндаги муҳим ўзгаришлардан хабардор қилиб туради.

“Вест Хэм” ўз баёнотида қутқарув хизматлари ва тиббиёт ходимларига  Антонионинг жонини сақлаб қолишда кўрсатган хизмати учун  расман миннатдорлик билдирган.

34 ёшли ямайкалик футболчи жорий мавсум Англия Премьер-лигасида 14 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини бир бор ишғол қилган эди.

Comments

You must be logged in to commet!