Англия клуби биттада учта энг зўр ҳимоячини сотиб юборди

  • 13 август, 07:11
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасида иштирок этаётган “Борнмут” ёзги трансферлар даврида спорт нуқтаи назаридан катта йўқотишга учраган бўлса-да, молиявий томондан анча даромад қилди.

Tecno

Қизиғи шундаки, бу клуб бир пайтнинг ўзида уч нафар асосий ҳимоячилари – Милош Керкез, Дин Хёйсен ва Илья Забарнийни гранд клубларга катта суммага сотиб юборди.

Чап қанот ҳимоячиси Милош Керкез Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль”га кўчиб ўтди. Ливерпулликлар бу трансфер учун 46,9 миллион евро тўлади.

“Реал” марказий ҳимоячи Хёйсен учун “Борнмут” ҳисоб-рақамига 62,5 миллион евро ўтказиб берди. Ниҳоят, куни кеча “Пар Сен-Жермен” ўз таркибига Илья Забарнийни қўшиб олди ва бу трансфер парижликларга 63 миллион еврога тушди.

“Борнмут” уч футболчи савдосидан ғазнага 172,4 миллион евро кирим қилди. Энди бу жамоа янги истеъдодларни кашф қилиш орқали таркибдаги йўқотишлар ўрнини қоплашга ҳаракат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!