
Англия жамоаси дарвозаси 54 ёшли фанат қўриқлайди
Англия чемпионатининг олтинчи лигасида иштирок этаётган “Доркинг Уондерерс” жамоаси ғалати аҳволга тушиб қолди. Жамоанинг ҳар икки дарвозабони жароҳат олди.
Бунинг оқибатида таркибда бирорта посбон қолмади. Клубга ашаддий мухлис Терри Данн ёрдамга келди. 54 ёшли фанат дарвозабонлар қайтгунча жамоа дарвозасини қўриқлаб берадиган бўлди.
- Футбол ўйнаш худди велосипед минишга ўхшайди. Бир марта ўйнадингми, ҳеч қачон эсингдан чиқмайди. Клубнинг энг ашаддий мухлиси сифатида мендан бошқа ҳеч ким жамоа дарвозасини ишончли тарзда қўриқлай олмайди, - деди Терри Данн.
Таъкидлаш жоизки, Терри Данн ёшлигида профессионал даражада футбол ўйнаган ва фаолиятини 1997 йилда якунлаган эди.
Фикрлар