Андижонлик ёш футболчилар халқаро турнирда совриндор бўлишди

  • 22 июль, 2019, 20:48
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўтган ҳафта қўшни Қирғизистоннинг Иссиқ кўл областида 2005-2006 йилларда туғилган футболчилар ўртасида “BIG CUP ISYK-KUL 2019” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.

Tecno

Ушбу нуфузли турнирда мезбонлардан ташқари Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан жамоалар иштирок этишди. Юртимиз номидан эса Андижон вилоят футбол академияси тарбияланувчилари қатнашишди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган беллашувлар якунларига кўра тренер Лочин Гулдаев бошчилигидаги “АФА-SGS-2006” ва тренер Шоҳрух Ишанов бошчилигидаги “АФА-SGS-2005” жамоалари финалга қадар етиб боришди ҳамда кумуш медалларига сазовор бўлишди.

Умид қиламизки, тажрибали мураббийлар қўл остида тарбия топаётган ушбу ёшлар келажакда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!