"Андижон" футболчиси операция қилинди

CHERY AUTO

“Андижон”нинг етакчиларидан бири, ажойиб ҳимоячи Абдулвоҳид Ғуломов яқинда Тожикистондаги йиғин доирасида оёғидан жароҳат олганди. Бу эса футболчида жарроҳлик амалиётини ўтказиш масаласи зарурлигини кўрсатди.

Tecno

Натижада куни кеча Ғуломов Тошкентда операция столига ётди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Тожикистондаги йиғинда жароҳат олдим. Яъни, “Хўжанд” жамоасига қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида юз берди. Кейин лат еган оёғимни текширтирдик. Шифокорлар операция зарурати борлигини айтдилар. Икки кун аввал жарроҳлик амалиётини ўтказдим. Худога шукрки, операция яхши ўтди. Ҳолатим кундан-кунга яхшиланиб бормоқда”, - дея клуб матбуот хизматига фикр билдирди, Абдулвоҳид.

Биз ҳам футболчимизга соғлиқ тилаймиз ва тезроқ оёққа туриб сафга қайтишини тилаб қоламиз", - дейилади расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ундан олдин жамоанинг яна бир ҳимоячиси Олег Зотеев ҳам оёғини операция қилдирганди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!