"Андижон" Чехия клубига имкониятни бой берди

  • 20 февраль, 23:48
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Андижон" клуби Анталиядаги йиғини доирасида Чехиянинг "Збройовка Брно" жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Достон Раҳмонов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб борган ўйинда 5 та гол урилди. Ҳисоб эса 1:4 чехияликлар фойдагаси ҳал бўлди.

Ҳисоб 0:4 бўлиб турган пайтда "Андижон"дан Усмонали Исмоналиев рақиб дарвозасини ишғол этди.

Энди "Бургутлар" Анталия йиғинидаги сўнгги ўртоқлик учрашувини 24 февраль куни ўтказади. 

Анталияда яна бир ўйин ёхуд "Бургутлар"нинг рақиби ҳақида нималарни биласиз?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!