Ана холос! Роналду янги бош мураббийга шарт қўйди
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду келаси мавсум ҳам жамоа шарафини ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди, деб хабар тарқатди Caught Offside нашри.
Манбанинг таъкидлашича, бунинг учун “Манчестер Юнайтед”нинг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг португалиялик ҳужумчини жамоадаги асосий фигурага айлантириши талаб қилинади.
Айни пайтда Роналду ва унинг агенти Жорже Мендеш тез орада нидерландиялик мураббий билан учрашиб, Криштианунинг жамоадаги келажагини муҳокама қилиб олади.
Роналду Манчестерга қайтганидан бери 38 та учрашувда рақиблар дарвозасини 24 марта ишғол қилди ва жамоадошларига учта голли пас узатди. Унинг амалдаги келишуви яна бир йил давом этади.



Фикрлар