
Аморим: Менда ғоя бор, аммо уни қандай амалга оширишни билмайман
"Манчестер Юнайтед" мураббийи Рубен Аморим эртага "Брентфорд" га қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.
"Мен яхши ўйнашимиз керак, деган гапни айтмоқчи эмасман. Сабаби, бу мавсумда биз шундай қиляпмиз. Мухлислар кейинги ўйин қандай кечишини билмаслиги бу табиий ҳолат. Тўгрисини айтсам, менда ғоя бор лекин уни қандай амалга оширишимизни билмайман. Гарчи, бош мураббий бўлсам-да. Бу нарсанинг устидан чиқишнинг энг яхши усули ҳар бир ўйинни охиргисидек қабул қилиш", - деди португалиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "қизил иблислар" бу турда ўз уйида "Брентфорд"ни қабул қилади. Бу жамоалар ўртасидаги учрашув 27 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:30 да бошланади.
Фикрлар