
Аморим Доннарумма ҳақидаги саволга кулиб қўйди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим шанба куни "Олд Траффорд" атрофида мухлисларга автографлар берди. Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган видеода ундан ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани олиш ҳақида сўрашгани эшитилади.
Аморим дастлаб мухлис сўзини тўлиқ эшитмади, савол қайта такрорлангач эса фақатгина кулди.
Аввалроқ матбуотда ПСЖ ёзда Доннаруммани сотишга тайёрлиги ҳақида хабарлар чиққанди — бу қарор дарвозабон билан шартномани узайтириш борасидаги музокаралар муваффақиятсиз якунланганидан кейин қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-лигасининг биринчи турида "Манчестер Юнайтед" 17 август, якшанба куни "Арсенал"ни қабул қилади.
Фикрлар