
"Ал-Ҳилол" "Ал-Иттиҳод" устидан ишончли тарзда ғалаба қозонди
Араб чемпионлар кубоки чорак финалидан ўрин олган "Ал-Иттиҳод" - "Ал-Ҳилол" учрашуви бўлиб ўтди. Унда риёдликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, 14-дақиқада Милинкович-Савич ҳисобни очган бўлса, тайм сўнггида Аль-Досари орадаги фарқни иккитага оширди. 56-дақиқада Ромариньо жавоб голини урди. Орадан кўп ўтмай Малком ўйинга нуқта қўйди. Учрашувда Бензема пенальтидан унумли фойдалан олмади.
Шу тариқа, "Ал-Ҳилол" ярим финалга йўл олди.
Фикрлар