"Ал-Гарафа"нинг ўйинида 3 тадан гол ва 3 тадан "қизил". Четлатилишни Тўхтахўжаев бошлаб берди

  • 1 сентябрь, 2022, 00:17
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Қатар Юлдузлар лигасининг навбатдаги турида “Ал-Гарафа” сафарда “Ал-Аҳли Доха” билан беллашди.

Tecno

Ушбу учрашувда “Ал-Гарафа” бош мураббийи Андреа Страмаччони ҳамюртимиз Ислом Тўхтахўжаевни доимгидек асосий таркибда майдонга туширди. Ўйин жуда асабий кечди ва шу билан бирга жиддий курашлар остида кечди.

Баҳс 3:3 ҳисобида якунланди ва бундан ташқари яна 3 та қизил карточка кўрсатилди. Буни легионеримиз Тўхтахўжаев бошлаб берди. 36-дақиқада рақиб ҳужумини охирги фол чораси сифатида тўхтатиб қолгани учун бош ҳакам Исломга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди. Бу пайтга келиб унинг жамоаси 0:1 ҳисобида олдинда эди. Бироқ ҳамюртимиз майдондан четлатилиши биланоқ мезбонлар 3 дақиқа ичида 2 та гол уришди.

Иккинчи бўлим ўрталарида ҳисоб 3:1 кўринишга келди. “Ал-Гарафа” эса 85-дақиқада Исхак Бельфодилнинг голидан кейин ҳисобни қисқартирди. Қизиғи, 87 ва 89-дақиқаларда энди “Ал-Аҳли Доха”дан бирин-кетин икки нафар футболчига қўполлиги учун қизил карточка кўрсатилди. Оқибатда Ясим Браими 90+1-дақиқада пенальтидан гол уриб ҳисобни тенглаштирди – 3:3.

Ўйин мана шундай воқеаларга бой тарзда ўтди ва жанговар дуранг қайд этилди. Ислом Тўхтахўжаев эса легионер сифатида илк бор майдондан четлатилди.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!