"Al Ain International Cup". Миср Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 3-ўринни эгаллади

CHERY AUTO

"Al Ain International Cup" турнирининг 3-ўрин учун бўлган баҳсида Миср терма жамоаси Кабо-Верде билан куч синашиб, пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. Ўйиннинг асосий вақтида эса 1:1 ҳисоби қайд этилди. 
 
Учрашувнинг 7-дақиқасидаёқ Родригес Кабо-Вердени ҳисобда олдинга олиб чиққан эди. 57-дақиқага келиб эса "Манчестер Сити" ҳужумчиси Омар Мармуш орадаги фарқни йўққа чиқазиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Пенальтилар сериясида эса 2:0 ҳисоби қайд этилди. 
 
Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирнинг финал учрашуви эртага Ўзбекистон - Эрон терма жамоалари ўртасида ўтказилади.

Tecno

  • Халқаро - Халқаро ўртоқлик учрашувлари
  • Friendlies

Египет

  • Omar Marmoush 57'
П.С.
1 : 1

17.11.2025 21:00

Сборная Кабо-Верде

  • Garry Rodrigues  7'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!