Акмал Рустамов: "Ҳужумчиларимизга бироз тажриба етишмади"

CHERY AUTO

Суперлига 12-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Сўғдиёна” (0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар мураббийи Акмал Рустамов саволларга жавоб қайтарди. Бу борада клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

"Бугунги ўйин ҳақида гапирадагин бўлсам, тактик томондан бироз ўзгартириш қилишга ҳаракат қилдик. Болаларга раҳмат айтмоқчиман. Улар бугун астойдил  ҳаракат қилишди. Таркибмизда беш-олти нафар йўқотиш бор эди. Шунга қарамай, йигитлар яхши ҳаракат қилишди.

Агар яратилган вазиятлардан фойдалана олганимизда, ғалаба биз томонда бўлиши аниқ эди. Бугун стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Насиб этса, кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. 

Биз кўп ўйиннинг кўп вақтини ҳимояда ўтказган бўлсак-да, бизда гол киритиш учун имкониятлар кўпроқ бўлди. Ҳужумчиларимизга бироз тажриба етишмади, деб ўйлайман. Яна бир бор футболчиларимга миннатдорчилик билдираман. Улар ўйинга қўйилган вазифани юз фоизга уддалашди", - дейди Рустамов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!