Агуэро: "Ямал — алоҳида истеъдод, аммо Мессини таққослаш тўғри эмас"

CHERY AUTO

Серхио Агуэро Ламин Ямалнинг Лионель Месси билан таққосланишига муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, Ямал 10-рақамни ҳақли қўлга киритган. 

Tecno

"Албатта, 10-рақам катта рамзий аҳамиятга эга. Бу рақам бизга Леони, Роналдиньони, Марадонани ва бошқа буюкларни эслатади. Аммо Ламин бу рақамга муносиб. У ёшига нисбатан жуда юқори даражадаги ўйин кўрсатмоқда — ҳам “Барселона”да, ҳам терма жамоа сафида. Айни пайтгача босимни яхши енгиб келмоқда" — деди Агуэро.

Мессининг меросини ортда қолдириш ҳақидаги саволга эса у шундай жавоб қайтарди:

"Бу каби солиштиришлар керак эмас деб ўйлайман. Лео ўзининг шахсий ва жамоавий ютуқлари билан тарихда ягона. У "Барселона" учун энг зўри бўлиб қолади. Ламин эса ўз йўлини босиб ўтиши керак. Ҳозирча у бунга аъло даражада киришган" — дея таъкидлади аргентиналик собиқ ҳужумчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!