
"Агар "Олтин тўп"ни у олмаса, бу адолатсизлик бўлади"
Польша терма жамоаси бош мураббийи Паулу Соузанинг фикрича, бу йилги “Олтин тўп”ни “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски олиши керак.
"Агар у ғалаба қозонмаса, бу адолатсизлик бўларди. Роберт юқори савияни сақлаб турибди. У гол ва голли узатмалардан ташқари, жамоавий ўйинда ҳам фаоллик кўрсатмоқда. Роберт ҳозир Роналду ва Мессига қараганда анча барқарор. У қатъиятлироқ.
Унинг жамоага таъсири ва натижаси қолган иккитасидан кўра кўпроқ. Нафақат бир ўйин давомида, балки ўйиндан ўйинга, ҳафтадан ҳафтага", - деди Соуза Kicker нашрига берган интервьюсида.
Левандовски жорий мавсум 14 та ўйинда майдонга тушди ва рақиб дарвозасига 20 та гол урди.
Фикрлар