А Серия. "Рома" камбэк эвазига "Лечче"дан устун келди, Азмун ва Лукаку гол урди
А Серия 11-туридан ўрин олган "Рома" - "Лечче" баҳси бўлиб ўтди. Унда римликлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 
Алмквист 17-дақиқада ҳисобни очди. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда эса Азмун ҳамда Лукаку гол уриб, жамоасига муҳим 3 очкони тақдим этди. 
Очколари сонини 17 тага етказиб олган "бўрилар" А Серия турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олди. 



Фикрлар