Яя Туре фаолиятини қаерда давом эттириши маълум бўлди

  • 15 январь, 2019, 16:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Ивуарлик футбол юлдузи Яя Туре фаолиятини қаерда давом эттириши маълум бўлди.

Goal.com тарқатган хабарга кўра 35 ёшли футболчи “Селтик” билан шартнома имзолашга тайёр. Бироқ, у бундан аввал жамоа бош мураббийи Брендан Рожерс билан учрашиб, у билан юзма-юз гаплашиб олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Туре ўтган йилнинг сентябрида “Олимпиакос” сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. Аммо, орадан 3,5 ой вақт ўтиб у грек клуби билан келишувни бекор қилди.

Маълумот учун, Яя Туре фаолияти давомида "Монако", "Барселона" ва "Манчестер Сити" каби жамоаларда тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!