The Sun: "Реал" Рэшфорд борасида МЮга рад этиб бўлмас таклиф тайёрламоқда

  • 31 январь, 2019, 15:49
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби "Манчестер Юнайтед" форварди Маркус Рэшфорд борасида жиддий таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатди.

Tecno

Унга кўра “қироллик клуби” ёзда 21 ёшли англиялик футболчи учун “қизил иблислар”га 114 млн евро таклиф қилишмоқчи.

Бироқ, манкуанликлар Рэшфорд таркибда сақлаб қолишмоқчи ва бунинг учун унга янги шартнома таклиф қилишмоқчи. Аммо, мадридликларнинг супер таклифи МЮнинг фикрини ўзгартириши мумкин.

Маълумот учун, Рэшфорд жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 29та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!