
Суперлига. “Бунёдкор” “Металлург”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Ҳозиргина Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган “Бунёдкор” ҳамда “Металлург” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.
Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида кечган қарама-қаршиликда “қалдирғочлар” рақибдан 3:1 ҳисобида устун келишди.
Ўзбекистон Суперлигаси. 6-тур
18:00 “Бунёдкор” – “Металлург” 3:1 #Тугади
Гол: Шаҳзодбек Нурматов (56), Сардор Собирхўжаев (68), Жавлон Иброҳимов (85) - Шаҳзод Шайманов (пенальтидан 82)
Фикрлар