
Суперлига. 30-турнинг дастлабки уч ўйинига 9 мингдан зиёд мухлис ташриф буюрди
Турнинг илк учрашуви Тошкентда кечди. Унда амалдаги чемпион "Локомотив" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилди ва 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Мазкур беллашувни кўриш учун "Локомотив" стадионига 951 нафар мухлис ташриф буюрди.
Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлган АГМК клуби эса кутилмаганда Олмалиқда "Қўқон-1912"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйиндан олдин катта байрам тадбирлари бўлиб ўтди ва 5115 киши уни бевосита ОКМК спорт мажмуасидан туриб кузатиб борди.
Аутсайдерлар қарама-қаршилиги - "Нефтчи" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги беллашувни томоша қилиш учун "Истиқлол"га 3420 нафар мухлис тўпланди.
Умумий ҳисобда эса турнинг дастлабки уч ўйинига ташриф буюрган мухлислар сони 9 486 нафар ташкил этди.
Фикрлар