Сарри: Рюдигер камида 3-4 ҳафта майдонга тушолмайди

  • 24 сентябрь, 2018, 11:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри кеча "Вест Хэм"га (0:0) қарши ўйинда жароҳат олган ҳимоячи Антонио Рюдигернинг қачон сафга қайтиши мумкинлигини айтди.

“Мен аввал шифокорлар билан гаплашишим керак. Ҳозирча бу борада аниқ бир маълумотга эга эмасман. Ўйлайманки жароҳат у қадар жиддий эмас. Антонионинг соғайиши учун тахминан 3-4 ҳафта вақт талаб этилади”, - дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Рюдигер иккинчи бўлимда захирага олинди ва унинг ўрнига учрашувни Гари Кэхилл давом эттирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!