Роналду: “Ювентус” – бу ҳақиқий оила!

CHERY AUTO

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду Турин клубидаги ҳолат ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бу ерда ҳақиқий оила бордек ва одамлар жуда қувноқ.

Tecno

Биринчи гол? У албатта, бўлади. Бундан хавотирда эмасман, – дейди Роналду. – Бу муҳими эмас. Асосийси, тайёр бўлиш. Энг яхши спорт формасида бўлишни истайман. Бу билан жамоага ёрдам бериш ва совринлар ютмоқчиман.

– “Ювентус”да одамлар бошқалардан фарқ қилади. Ҳамма жуда ёқимтой. Бу ҳақиқий оила. Шунингдек, мухлислар ҳақида ҳам шундай фикр билдиришим мумкин. Уларни бахтли қилмоқчиман.

– “А” серия? Чемпионатни телевизор орқали кўрганман. Шунинг учун уни биламан, гарчи ўйнамаган бўлсам ҳам. Умид қиламанки, тезда жамоага мослашиб кетаман ва мавсумни кўтаринки руҳда бошлаймиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!