
"Рома" раҳбарлари Саррини жамоага чорлашмоқда
La Republica нашри тарқатган хабарга кўра, унинг хизматларига Римнинг "Рома" клуби қизиқиш билдирмоқда. Жамоа раҳбарияти жорий йилги мавсумда ишлари у қадар юришмаётган Эусебио Ди Франческони истеъфоа чиқармоқчи.
Хабарда айтилишича, клуб президенти Жеймс Палотта икки бор Сарри билан телефон орқали мулоқот қилган ва бир марта Лондонда учрашган.
Илгарироқ "Челси" Саррининг ўрнига "Реал" собиқ устози Зинедин Зидан ва "Дерби Каунти" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард номзодини кўриб чиқаётгани борасида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар