
Ривалдо: Роналдунинг "Реал"даги ўрнини ҳеч ким боса олмайди
Бразилиялик собиқ футбол юлдузи Ривалдо Криштиану Роналдунинг кетиши “Реал” учун жиддий йўқотиш бўлганини айтди.
“Шубҳасиз, унинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди. Гап шундаки, Роналду нафақат кўп гол урарди, балки жамоадошларига ҳам кўмаклашарди. Криштиану ютқазишни хоҳламасди ва шу боис жамоадошларини доим руҳлантириб турарди”, - дейди Ривалдо.
Фикрлар