Рэшфордга "Манчестер Юнайтед"дан кетишни маслаҳат беришмоқда

  • 12 сентябрь, 2018, 20:08
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиялик машҳур футболчилардан бири Жейми Каррагер мамлакатнинг бўлажак юлдузи Маркус Рэшфордга "Манчестер Юнайтед"дан кетишни маслаҳат берди.

Tecno

“Маркус ҳар ҳафта ўйнаши керак. У ҳозирча топ даражадаги футболчи эмас, лекин агар у жамоасини алмаштирса, 23-24 ёшда бунга эришиши мумкин. Масалан, “Эвертон” ривожланиш учун яхши жамоа. Ушбу жамоа АПЛда кучли олтиликда бормоқда ва бу Рэшфорд учун энг идеал жой бўлиши мумкин”, - дейди собиқ футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли Рэшфорд жорий мавсум МЮ сафида жами 3та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!