
"Реал" мухлислари учун хушхабар: Марсело Эль-Класикода майдонга туша олади
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Марсело Ла Лиганинг бўлажак – 10-турида “Барселона”га қарши бўлиб ўтадиган Эль-Класикода иштирок эта олади.
El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли бразилиялик футболчининг куни кеча Чемпионлар лигаси доирасида “Виктория”га қарши баҳсда олган жароҳати у қадар жиддий бўлиб чиқмади. Шу боис у “Камп Ноу”даги ўйинда майдонга туша олади.
Маълумот учун, Марсело жорий мавсум “Реал” сафида жами 9та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар