Про-лига. "Сурхон" эртага "Хоразм" билан ўртоқлик ўйини ўтказади

  • 20 июль, 2018, 09:16
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор айни кунларда Про-лигада юзага келган қисқа муддати танаффусдан кўплаб жамоалар унумли фойданаланишиб, мавсумнинг қолган қисмига пухта тайёргарлик ишларини олиб боришмоқда.

Tecno

Жумладан, Тошкентда ўз ўқув - йиғинини давом эттираётган “Сурхон” клуби 21-июль куни Хоразмнинг "Хоразм" жамоасига қарши ўзаро назорат баҳсида майдонга тушади.

Учрашув пойтахтимиздаги "Миллий" (аввалги Бунёдкор) стадионнинг сунъий қопламали майдонларидан бирида бўлиб ўтади. Ҳозирча учрашувнинг бошланиш вақти маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Игорь Шквирин бошчилигидаги жамоа айни дамда Про-лиганинг “А” гуруҳида “Машъал” ва “Андижон” билан бир хил очко тўплаган ҳолда жадвалда етакчилик қилмоқда.

21.07.2018 Ўртоқлик учрашуви.

"Сурхон" - "Хоразм"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!