
ПСЖ дарвозабони "Рома"га ўтишга яқин турибди
ПСЖ дарвозабони Альфонс Ареола Италиянинг "Рома" клубига ўтишга яқин турибди.
Италия клуби дарвозабон билан оғзаки келишувга эришган. Агар, ушбу трансфер амалга ошса Альфонс римликлар сафида йилига 3 миллион евро даромад топади.
Аммо жамоалар футболчининг трансфер нархи бўйича ҳали бир қарорга келишгани йўқ, "Рома" парижликларга ҳимоячи учун 20 миллион таклиф қилишди, бироқ ПСЖ раҳбарияти 30 миллион евродан камига рози эмаслигини айтиб ўтишди.
Ареоланинг ПСЖ билан шартномаси кейинги мавсум ўз якунига етади.
Фикрлар