
Оливер Кан "Бавария" президенти бўлиши мумкин
Германиялик афсонавий дарвозабон Оливер Кан ўзининг собиқ клуби – “Бавария” президенти бўлиши мумкин.
Bild нашри тарқатган хабарга кўра мюнхен суперклубининг амалдаги президенти Ули Хёнесс айнан Канни ўзига муносиб ўринбосар сифатида эътироф этмоқда.
Маълумот учун, Оливер Кан “Бавария” сафида 1994-2008 йилларда тўп сурган.
Фикрлар