"Насаф"нинг 5 ўйинлик ғалабасиз серияси якун топди

CHERY AUTO

Кеча Pepsi Суперлигасида 18-тур ўйинлари старт олди. Молиявий қийинчиликлар гирдобидаги "Насаф" клуби ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашувдаги ягона гол 66-дақиқада Бобир Абдихолиқов томонидан киритилди. Шу тариқа "аждарлар"нинг Суперлигада 5 ўйиндан бери давом этиб келаётган ғалабасиз серияси поёнига етди.

Бундан олдин сўнггги бор қаршиликлар 12-турда "Нефтчи"ни 2:0 ҳисобида енгган эдилар. Шундан сўнг "Насаф" "Бухоро" (0:1) ва "Локомотив" (1:3) билан ўйинларда мағлуб бўлган. Рўзиқул Бердиев шогирдлари "Металлург" (2:2), "Қизилқум" (0:0) ва "Навбаҳор"га қарши (1:1) кечган ўйинларда эса рақиб билан муроса йўли танланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!