
Мурод Холмуҳамедов ҳакамларнинг сўнгги пайтларда "Қўқон-1912" фойдасига жуда кўп пенальтилар белгилаётгани ҳақида ўз фикрини билдирди
“Қўқон-1912” клуби ҳимоячиси Мурод Холмуҳамедов мухлислар томонидан сўнгги пайтларда ҳакамларнинг кўконликларга “симпатия” қилаётгани ва кўплаб пенальтилар белгилаётгани ҳақида билдирилаётган фикрларига ўз муносабатини билдириб ўтди.
- Пенальтилардан ураётган голларингиз охирги пайтларда баҳс-мунозараларга ҳам сабаб бўляпти. Яъни, ҳакамларнинг рақиб жамоалар дарвозалари томон белгилаётган пенальтилари ва улардан сизнинг аниқ фойдаланаётганингиз ҳам ҳеч кимнинг эътиборидан четда қолмаяпти...
- Ҳакамларнинг ишига мураббийларнинг ҳам, футболчиларнинг ҳам аралашишига ҳаққи йўқ. Уларни назорат қиладиган алоҳида қўмитаси бор. Ўз фикримни айтадиган бўлсам, биз кўпроқ ўз майдонимизда яхшироқ ва ҳужумкор ўйин кўрсатамиз. Шунинг эвазига асосан уй ўйинларимизда ҳакамлар пенальти белгилашяпти. Биз ҳар бир учрашувни кейинчалик кўриб чиқамиз. Айтишим керакки, улар деярли бехато равишда 11 метрлик жарима зарбаларини белгилашяпти. Тўғри, бир марта, адашмасам “Металлург”га қарши ўйинда белгиланган пенальти борасида баҳслашса бўлади, чунки ўшанда 50х50 вазият эди. Аммо қолган барча белгиланган пенальтилар тўғри ва ишончли эди.
Холмуҳамедов билан уюштирилган тўлиқ суҳбатни тез орада сайтимизда ўқишингиз мумкин.
Фикрлар