Лукаку “Эвертон” билан шартномани узайтиришга шошилмаяпти

CHERY AUTO

Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку “Эвертон” билан амалдаги шартномани узайтиришга шошилмаяпти. The Times нашри тарқатган маълумотларга кўра 23 ёшли футболчининг қўлида “ирисчилар”нинг узайтирилган шартномаси бор, бироқ, футболчи ҳали якуний қарорга келмаган.

Таъкидлаш керакки, ливерпулликлар янги шартномада Лукакуга ҳафтасига 140 минг фунт (тахминан 164 минг евро) маош таклиф қилишган. Аввароқ бельгиялик футболчининг хизматларига "Челси" ва ПСЖ клублари жиддий қизиқиш билдираётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Лукаку ушбу мавсум “Эвертон” сафида 25та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 17та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!