
"Ливерпуль" сардори 1 ойга сафдан чиқди
Англиянинг “Ливерпуль” клуби сардори Жордан Хендерсон жароҳати боис камида бир ойни ўтказиб юборади. Англия Премьер-Лигаси доирасида “Арсенал”га қарши баҳснинг 13-дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этган эди.
Шундай бўлган тақдирда, 27 ёшли футболчи “Eвертон” (кубок) ва АПЛ доирасидаги «Лестер», «Бёрнли», «Манчестер Сити», «Суонси» ва «Хаддерсфилд Таун»га қарши баҳсни ўтказиб юборади.
“Ливерпуль”дагилар унинг ЕЧЛ 1/8 финали доирасида “Порту”га қарши баҳсда сафга қайтишига ишонмоқда.
Фикрлар