Италия терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди

  • 9 октябрь, 2018, 14:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини яқинлашиб келаётган Украина ва Польшага қарши ўйинлар учун эълон қилган таркибида мажбурий ўзгариш амалга оширди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра "Скуадру Адзурро" сафига Лоренцо Тонелли ("Сампдория") ва Кристиано Пиччинилар ("Валенсия") чақирилишган. Улар жароҳатланган Данило Д’Амброзио ("Интер") ва Алессио Романьолиларнинг ("Милан") ўрнини эгаллашди.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси октябрь ойида дастлаб Украина (10 октябрь), сўнгра Польшага (14 октябрь) қарши баҳс юритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!