Бонуччи Роналдуни табриклади

  • 17 Sep 13:34
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Леонардо Бонуччи португалиялик жамоадоши Криштиану Роналдуни голсиз серияси барҳам топгани билан табриклади.

Tecno

“Биз навбатдаги муҳим ғалабани қўлга киритдик. Бу Чемпионлар лигаси олдидан биз учун яхшигина тайёргарлик бўлди. Роналдуни “Ювентус”даги биринчи дубли билан табриклайман”, - деб ёзади италиялик футболчи ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Роналду А Сериянинг дастлабки 3та турида бирорта ҳам гол ура олмаган эди. Бироқ, у кеча “Сассуоло”га қарши баҳсда дубль қайд этишга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!