
Бикмаевнинг пенальтидан киритган голлари “Локомотив”га “Бунёдкор” устидан ғалаба келтирди
Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган сўнгги баҳслар бўлиб ўтди. Турнинг “Марказий” ўйини Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида кечди.
Унда мезбон “Бунёдкор” жамоаси ўз майдонида ҳамшаҳари “Локомотив”ни қабул қилди.
Тошкент дербисида “темирйўлчилар” 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.
Ўзбекистон Суперлигаси. 8-тур
“Бунёдкор” – “Локомотив” 1:2 #Тугади
Голлар: Муроджон Тошматов (59) - Марат Бикмаев (71, 86 иккаласи ҳам пенальтидан)
Тошкент. “Бунёдкор” стадиони
“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акрамжон Комилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жовлон Иброҳимов, 11.Муроджон Тошматов, 18.Сардор Собирхўжаев, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 30.Хуршид Ғиёсов, 44.Миржамол Қосимов, 99.Филип Раевац.
"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 10. Марат Бикмаев, 15 Сардор Мирзаев, 19. Ҳусниддин Ғофуров, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Санжар Шоаҳмедов, 27. Сардор Рашидов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Олег Зотеев, 88. Игорь Йелич.
Заҳира: 12. Мамур Икромов, 4. Бобур Йўлдошев, 7. Садриддин Абдуллаев, 18. Ф. Бекмуротов, 23. Идрис Бикмайкин, 77. Диёржон Туропов, 99. Чо Сук Жае.
Фикрлар