"Арсенал" ҳам Малком учун курашга қўшилди

  • 19 октябрь, 2018, 22:49
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг “Арсенал” клуби “Барселона” ярим ҳимоячиси Малком учун кураш бошлади. Бу ҳақда Sport нашри хабар бермоқда.

Tecno

Таъкидлаш керакки 21 ёшли бразилиялик футболчи каталонияликлар сафига ўтган ёз “Бордо”дан кўчиб ўтган эди. Аммо, бош мураббийи Эрнесто Вальверде ҳозирча унга ишонч билдираётгани йўқ ва шу боис Малком асосан захирада қолиб кетмоқда.

Бундан ташқари Малкомга шунингдек "Интер" ва "Тоттенхэм" клубларидан ҳам жиддий қизиқишлар мавжуд. Жумладан “шпорлар” ушбу футболчи учун “Барса”га 50 млн евро тўлашга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!