АПЛни тарк этган учинчи жамоа номи ҳам маълум бўлди

  • 13 май, 2018, 21:24
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бундан бир неча дақиқалар олдин Англия премьер-лигасининг сўнгги 38-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

Tecno

Мавсумнинг сўнгги турида бир оёғи билан Чемпионшипда турган “Суонси” ўз майдонида аллақачон қуйи дивизионга тушиши аниқ бўлиб улгурган “Сток Сити”га (1:2) имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа уэльсликлар 33 очко билан жадвалнинг 18-поғонасида қолиб кетишди ва янги мавсумни Чемпионшипда бошлайдиган бўлишди. Эслатиб ўтиш лозимки, “Суонси”дан ташқари шунингдек “Сток Сити” ҳамда “Вест Бромвич” жамоалари ҳам кучлилар сафини тарк этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!