
АПЛ. Салаҳ бўш дарвозага гол кирита олмади ва "Ливерпуль" дуранг ўйнади (видео)
Бугун Англия Премьер-лигасида 36-тур ўйинлари давом старт олди. Турнинг илк ўйинида “Ливерпуль” “Сток Сити”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашув давомида бир қатор қулай имкониятлар юзага келганига қарамай “қизиллар” рақиб дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқа билишмади.
Жумладан, “Ливерпуль” етакчиси Моҳамед Салаҳ вазиятларнинг бирида бўш қолган дарвозани ишғол этолмади ва ўйин 0:0 ҳисобида якун топди.
Қуйида мазкур ўйин видеошарҳи билан танишиш имконига эгасиз.
Фикрлар