5 нафар боксчимиз Саудия Арабистонидаги янги турнирда иштирок этади

  • 08 Mar 08:51
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Аввалроқ, чарм қўлқоп усталаримиз - Абдумалик Халоков ва Мужибилло Турсунов WBC нинг “Riyadh season"  доирасида ўтказиладиган Гран-При турнирида иштирок этишини хабар бергандик. Бугун мазкур мусобақада яна 3 нафар боксчимиз - Лазизбек Муллажонов, Сухроб Қайумов ва Камронбек Эшматов ҳам қатнашиши маълум бўлди.

Tecno

Мазкур турнир қоидалари: жангларда тўрт вазн тоифасида 128 нафар боксчи мавжуд. Турнир ярим енгил, биринчи ярим ўрта, ўрта ва супер оғир вазн тоифасида бўлиб ўтади. 1/16 финалдан бошланажак баҳслар 6 раунддан иборат. Финал жанглари эса 8 раунд этиб белгиланган. 

Маълумот учун, турнирда 26 ёшдан кичик боксчиларгина қатнаша олади. Шунингдек улар проф боксда 10 тадан кўп жанг қилмаган  бўлиши ҳам лозим.

Comments

You must be logged in to commet!