3 та минус, 1 та плюс

  • 23 август, 2023, 02:04
  • Yahyoxo’ja Ulug’xo’jayev
  • 8
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Навбаҳор” жуда қийин ўйин ўтказди. Ҳисоб ва баҳснинг бориши ишқибозларни ортиқча ҳаяжонга солмаган бўлиши мумкин, аммо 120 дақиқа ичида воқеалар ривожи умуман бошқа томонга кетиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас эди.

“Матч” аввалида “Навбаҳор” номлар ва ижрочилар борасида устунлик рақиб томонида бўлишини сезгани учун ҳам кўпроқ эътиборни орқада бехато тўп тепишга қаратди. “Ал-Вакра” 90 дақиқа юқори темпда ўйин намойиш эта олмаслигини сезгани учун ҳам катта кучни илк 45 дақиқаликка сарфлади. Қатар чемпионати энди старт олгани боис ҳали ўйин тонусига тушиб олмаган клуб бундан ортиғига кучи етмаслигини яхши билган эди. Якунда, шундай ҳам бўлди.

“Навбаҳор” штурмга бардош берибгина қолмай, “Ал-Вакра”ни босимини чуқур ҳимояда кутиб олгани йўқ. Имкон қадар олдинроқ силжишга уринди. Қўшимчасига, Ўткир Юсуповнинг иккита фантастик сейви ҳам “лочинлар” ишончига ишонч қўшди. Баҳснинг 30-дақиқаларига келиб, ўйин бироз майдон марказига кўчгандек эди, бироқ Тинтин Маркез шогирдлари биринчи бўлимдаги мураббий вазифасини бажариш учун бор кучини олдинга ташлади. Деярли 10 дақиқа давом этган босим наф бермагач, жамоалар танаффусга нурсиз дуранг билан равона бўлди. Статистикага эътибор қаратар эканмиз, “Навбаҳор” иккинчи рақамда ҳаракат қилганини дарров тушуниш мумкин.

birinchi taym_1

Иккинчи бўлимга келиб, Самвел Бабаян ўйинга танлаган стратегиясининг иккинчи қисмини ишга туширди. Энди рақибни марказда эмас, унинг жарима майдончаси олдида прессинг билан кутиб олишни бошладик. Бу ўз самарасини берди. Жисмонан бироз толиққан қатарликлар иккинчи қаватдан узатмаларга мурожаат этишни бошлади. Натижада, тўп назорати қўлдан кетиб, “брак”лар сони ортди. Ўйиннинг учинчи 30 дақиқалиги бошланиши билан “Навбаҳор” режанинг финал қисмини ишга туширди. Энди ҳимоя маркази олдинроқ силжиб, рақибга тўпни олиб ўтиш учун бўш зона қолдирмасликка уриндик ва буни уддаладик.

Рақиб ўйин тизгини “Навбаҳор” томон ўтаётганини, тезликда ортда қола бошлаганини сезгач, қўполликлар сони ортиб кетди. Қизил карточка ҳам айнан шундай эпизодлардан бирида ишлаб олинди. Иккинчи бўлимга келиб, вазиятлар яратиш, голли имкониятлар ва тўп назорати “Навбаҳор” томонга ўтди. Бу иккинчи бўлим статистикасида яққол кўзга ташланади.

ikkinchi taym

Бир киши кам бўлиб қолгач, Тинтин Маркез ўйинни қутқариб қолиш мақсадида захирадан янги кучларни ўйинга қўшди ва оғир артиллерия – Муҳаммад Беннетоуни захирага олди. Шу тариқа, олдиндаги тезкор футболчилар орқали ҳужумда мобилликни сақлаб қолишга интилди. Самвел Бабаян эса “Ал-Вакра”нинг чарчаб қолган ўнг қанотига босимни давом эттирди. Аввалига Дониёр Абдуманнопов ўйинга қўшилган бўлса, кейин айнан шу қанотга Шаҳбоз Жўрабеков ташланди. Натижада, 98-дақиқага келиб бу икки футболчи ўнг қанотда голни “ясади”. Қолган дақиқаларда рақиб ва-банкка боришга интилди, бироқ “Навбаҳор” эрта прессинг эвазига “Ал-Вакра”нинг узатмаларида “брак”лар сонини ортишига сабаб бўлди.

Баҳс якунлангач, худди ҳаммаси жуда оддийдек туюлиши мумкин, аммо ишонинг, ундай эмас. Ўйиндан аввал “Навбаҳор” жуда кўп аспектларда рақибидан кучсизроқ эди. Ижрочилар, ноқулай об-ҳаво, меҳмондаги баҳс, кучли босим, мураббийга ишқибозларнинг эътирози…

3l4g3kl4mg3

“Лочинлар ” “жанг” олдидан бир қанча минусларга эга бўлишига қарамай, ўйиндаги ягона плюси – жисмоний тайёргарлик эвазига ОЧЛ йўлланмаси билан Наманганга қайтишни уддалади. Бунинг учун жамоа 120 дақиқа давомида юқори концентрацияни ушлаб турди. Катта куч йўқотсада, деярли рақиб ҳужум учлигига олдинги чизиқда бўш зона қолдиргани йўқ. Минимал имкониятдан максимал фойдаланган “лочинлар” ҳақли равишда қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Кимдир футболни юрак билан, яна кимдир ақл билан ўйнайди. Бугун “Навбаҳор” шу икки омилни ўзида бирлаштира олгани учун ҳам тарих яратди.

Я . У

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсунов Саидасрор
23/08/2023 08:07
Мухлисларни уйин утгандан кейин шунча статицкани ёзиш урнига уйини узини олиб беринглар жаноб журналист буни шундогам мухлислар жуда яхши билади жамоага офарин зур уйнаб ютди мабода маглуб булганда силар билардиларинг кандай нима деб ёзишни.
Azizbek Axanov
23/08/2023 09:17
Ози 4-4-1-1 булганданг кегин шундай ойнаши аник еди манимча
&
A.Sh
23/08/2023 07:33
Жамоа маладес, ара- маладес
expert Umid-informatik
23/08/2023 07:30
Навбахор маладес жуда зўр ўйнади
&
Ilhom 1988 Surxondaryo Sherobod gʻoʻrin
23/08/2023 06:52
Navbahor keyingi oʻyinlarga ham omad
&
ahmadsiddipov3@gmail.com
23/08/2023 03:05
Yahyohuja portilating endi bir kuraylik mahoratizi negatvchila ulishini
&
ahmadsiddipov3@gmail.com
23/08/2023 03:01
Yahyohuja galaba muborak uka uyini kuzatizmi
&
+7 (977) 648-77-34
23/08/2023 02:50
Samvel Babayanni imzosi bor nima deysiz Yaxyohuja?
Kecha matbuot anjumanida òziga ishongan holda biz bu jamoani qanday yutishni bilamiz degan edi:)