2026 йилги жаҳон чемпионатига чиққан 29 та терма жамоа номи аниқ бўлди (тўлиқ рўйхат)

  • 14 ноябрь, 07:12
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган навбатдаги жаҳон чемпионатига йўлланма олган 29-терма жамоа номи аниқ бўлди.

Tecno

Европа минтақавий саралаш турнири доирасида “D” гуруҳида ўтказилган учрашувда Франция терма жамоаси Украинани 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, муддатидан аввал мундиал йўлланмасига эга бўлди.

Францияликларга ғалаба ва йўлланма келтирган голлардан иккитасини Килиан Мбаппе, биттадагини Майкл Олисе ва Уго Экитике киритди.

Ҳозиргача жаҳон чемпионатидаги иштирокини кафолатлаган жамоалар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

АҚШ, Канада, Мексика, Япония, Янги Зеландия, Эрон, Аргентина, Ўзбекистон, Жанубий Корея, Иордания, Австралия, Бразилия, Эквадор, Уругвай, Колумбия, Парагвай, Марокаш, Тунис, Миср, Жазоир, Гана, Кабо-Верде, ЖАР, Қатар, Саудия Арабистони, Англия, Сенегал, Кот-д'Ивуар ва Франция.

Бу галги жаҳон чемпионатида илк маротаба 48 та мамлакат вакиллари иштирок этади. Айни пайтда мундиалга яна 19 та йўлланма қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!