Родриго: "Агар менга 20 дақиқа берилса, шу вақт давомида барча кучимни сарфлайман"

  • 8 октябрь, 16:15
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Родриго Xаби Алонсо билан бўлган илк суҳбат ва унга тақдим этилаётган ўйин амалиёти ҳақида гапирди.

Tecno

"Алонсо  келганда мени суҳбатга чақирди ва шундай деди: “Мен биламан, сен чап қанотда ўйнашни ёқтирасан, лекин бошқа позицияларда ҳам сenga эҳтиёжим бўлади”.

Мен эса унга шундай жавоб бердим: “Қаерда ўйнашимни хоҳласанг, муаммо йўқ, мен жамоага ёрдам бериш учун шу ёрдамдаман. Мураббийнинг қарорларига ҳурмат билан ёндашишимиз керак”.

"Агар асосий таркибда ўйнасангиз, 100% кучингизни беришингиз керак, агар захирадaн тушсангиз ҳам худди шундай. Агар менга 20 дақиқа берилса, шу вақт давомида барча кучимни сарфлайман. Бу нафақат менинг обрўйимга, балки жамоага ҳам фойда келтиради. Бу жамоа либосида ҳар бир дақиқадан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қиламан", — деди футболчи AS газетасига берган интервьюсида.

Маълумот учун, бразилиялик футболчи жорий мавсумда "қаймоқранглилар" сафида барча турнирларда жами 212 дақиқа ўйнаб, битта голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!