Зидан: Винисиус топширган тест меёр талабларига жавоб бермади
- 9-июл 2020, 17:53
- 0
- Футбол
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа форварди Винисиус Жуниорнинг саломатлиги ҳақида хабар бериб ўтди.
"Винисиус топширган тест на мусбат, на манфий жавобни берди. У қайта тест топшириши керак. Унинг натижалари кейинроқ аниқ бўлади", - дейди Зидан.
Олдинроқ, мадридликлар ҳужумчиси Лука Йович коронавирус юқтириб олган дўсти билан мулоқот қилгани учун карантинга олинган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ