"Ювентус" спорт директори: "Гомес – ажойиб футболчи, бироқ ..."
- 17-декабр 2020, 16:29
- 0
- Футбол
Туриннинг "Ювентус" клуби спорт директори Фабио Паратичи туринликлар "Аталанта" етакчиси Алехандро Гомесни трансфер қилиши борасидаги миш-мишларга изоҳ бериб ўтди. Аргентиналик футболчи Бергамо клуби мураббийи Гасперини билан келиша олмаяпти ва жамоасини ўзгартиришга тайёр.
"Гомес қишки трансфер вақтида кўчиб ўтиши мумкинми? Йўқ, бу бўлиши мумкин эмас. Гомес – ажойиб футболчи, бироқ биз ҳозирги таркибимиздан мамнунмиз", - деди Паратичи.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Алехандро Гомес хизматига "Интер" ва "Торино" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ