
"Ювентус" "распродажа" эълон қилди
- 18-январ 2023, 17:37
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
"Ювентус" раҳбарияти жамоа таркибини янгилаш вариантини кўриб чиқмоқда.
"La Gazzetta dello Sport" нашри тарқатган хабарга кўра, туринликлар сафини 5 нафар футболчи тарк этиши кутиляпти. Булар - Алекс Сандро, Хуан Куадрадо, Ардиер Рабьо, Уэстон МакКенни ҳамда Леандро Паредес.
Манбанинг таъкидлашича, "кекса сеньора" ушбу ўйинчилар билан хайрлашса, кейингина янги футболчи харид қилиши мумкин.
"Юве" Италия А Серияси 18-туридан кейин 37 очко билан турнир жадвалида учинчи поғонада бормоқда. Аллегри шогирдлари пешқадам "Наполи"дан 13 очко ортда боряпти.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ