“Ювентус” икки суперҳужумчидан бирини танлаши керак
- 29-август 2020, 12:00
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Андреа Пирло қийин танлов олдида қолди. Клуб мутасаддилари унга икки зўр ҳужумчи – Луис Суарес ва Эдин Жекодан бирини танлашни сўрамоқда.
Луис Суарес “Барселона”дан кетишга ҳозирлик кўрмоқда. Рональд Куман 33 ёшли ҳужумчини таркибга киритмоқчи эмас. Ўз навбатида, Эдин Жеко ҳам “Рома”ни тарк этиш пайида юрибди. Лекин 34 яшар ҳужумчининг римликлар билан яна икки йиллик шартномаси бор.
Аввалроқ, “Ювентус”нинг асосий тўпурари Криштиану Роналду ҳужумда Эдин Жеко билан бирга ўйнашга розилик берган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ